Главная » 2013 Июнь 20 » Бўлажак рақиблар (давоми...)
18:01 Бўлажак рақиблар (давоми...) | |
Бўлажак рақиблар Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши дастлабки учрашувини ўтган йил октябр ойида ўтказган ва сафарда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Айнан Қатарга қарши учрашувдаги ютуғи боис Ўзбекистон “А” гуруҳида туб бурилиш ясаб, ўзининг мавқеини яхшилаб олган ва ўзбекистонлик футбол мутахассислари бунинг “Ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ғалаба” бўлганини айтишганди. Сўнгги учрашуви арафасида Қатар 7 учрашувдан 7 очко тўплаб, гуруҳда тўртинчи ўринниэгаллаб турибди ва 2014 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини бой бериб бўлган. Бугунги рақиблар турли халқароучрашувлар доирасида бир-бирларига қарши 8 бор тўп суришган бўлса, шунинг 4 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, иккитасини мағлубиятбилан якунлаган ва яна қолган икки учрашувда дуранг қайд этган. Қатар миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашини 1978 йилдан буён давом эттириб келаётган эса-да, ўз тарихида бирор мартабунга муваффақ бўлган эмас. Аммо Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи давлат саналади. Қатар миллий терма жамоаси Бош мураббийи Фаҳад ат-Танийкеча Тошкентда берган матбуот анжуманида “мухлислар яхши ўйиннинг гувоҳи бўлишлари”га ҳам ваъда берган. “Қатар 2014 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун барча имкониятларни йўқотганига қарамай, биз 18 июн куни Қатардавлати шарафини ҳимоя қилиш учун майдонга тушиб, терма жамоа ишқибозларини хурсанд қилиш ниятидамиз. Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳурмат қиламиз ва эртага мухлислар яхши ўйин гувоҳи бўлишади, деб ўйлайман”, деб айтган Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи. Мухлислар нима дейди? Сўнгги учрашув арафасида Би-би-си Ўзбек Хизмати билан кўнглидан кечаётган ўй-фикрларбилан ўртоқлашаркан, ўзбекистонлик ашаддий футбол ишқибозларидан бири “кайфиятлари тушиб кетган”иниайтади: “Энди, миллий терма жамоанингимкониятлари кимнингдир ўйинига боғлиқ бўлса, албатта, ҳар доим мухлисларнинг кайфиятлари тушиб кетади. Жанубий Кореяда ғалаба кутгандик. Афсуски, бўлмади. Шунинг учун ҳам, кайфият тушкун ҳолатда”, дейди у. Суҳбатдошимиз ўзи сингари қолган ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳам Қатарга қарши ўйиндан ғалабага умид қилишаётгани, лекин кўп нарса бугуннинг иккинчи учрашувига боғлиқ эканини алоҳида таъкидлайди. “Энди, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жанубий Кореяўзининг уйида ўйнайди, алами бор, Эронни ютишга ҳаракат қилиши мумкин. Лекин Эроннинг охирги иккита ўйини жудаям кучли бўлди. Ўшанга қараб, Жанубий Корея-Эрон учрашуви одамни барибир қўрқитаяпти”, дейди у: Суҳбатдошимиз ўзининг қишлоқдошларини назарда тутиб, Ўзбекистон-Қатар учрашувини “Бунёдкор” стадионига бориб, бевосита томоша қилиш истагида бўлганлар кўплиги, лекин ўзи уйда кўришни режалаётганини айтади. “Нариги учрашувнинг ҳам натижасини билиб, уйда кўрган барибир бошқа-да”. У Қатарга қарши ҳал қилувчи сўнгги учрашувда ҳамма бор кучини бериши, мухлислар ҳам, футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам энг яхши тактика – ҳужум тактикасини қўллаб, ғалаба қозонишлари шартлигини таъкидлайди. “Энди, охирги ўйин. Ғалабадан бошқа нарса бизни қониқтирмайди. Ўзимизнинг уйимизда. Шунинг учун ҳам, бор имкониятни ишга солиб, ҳужумкор тактика қўллаб, футболчилар ҳам энг охирги кучини ўша ўйинга сарфлаши керак. Чунки бундан бошқа ўйинқолмади ўзи. Агар шу ўйинда ғалаба қозониб, у ёғда Эрон ютқазадиган бўлса, жаҳон чемпионати бизга нақд!”. 2014 йилги жаҳон чемпионатига Осиё қитъасига 4.5 та йўлланма ажратилган бўлса, сўнгги босқич саралаш беллашувларида уни қўлга киритиш учун 10 та миллий терма жамоа кураш олиб боришмоқда. Ҳозирча тўрт карра Осиё чемпиони Япония шу йўлланмалардан бирини қўлга киритган жамоа бўлиб турибди. Қолган уч йўлланманинг тақдири эса, бугун Ўзбекистон – Қатар, Жанубий Корея - Эрон, Австралия ва Ироқнинг сўнгги учрашувларида ҳал бўлиши мумкин. Қолган яримта йўлланмага эса, сўнгги босқич беллашувларини гуруҳда 3-ўрин билан якунлаган икки миллий терма жамоа даъвогарлик қилишда давом этишади. Прикрепления: Картинка 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |