Главная » 2013 Июнь 20 » 'Имконият бор экан, изланишда давом этамиз' - эксклюзив суҳбат
17:56 'Имконият бор экан, изланишда давом этамиз' - эксклюзив суҳбат | |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи шогирдларининг 2014 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини баҳоларкан, "ишончсиз яшаб бўлмаслиги ва бундан буёғига ҳам ишониб яшашларини" билдирди. Бугун бўлиб ўтган сўнгги босқич саралаш беллашувларининг сўнгги учрашуви ортидан, Ўзбекистон тушган "А" гуруҳидан Эрон ва Жанубий Корея нақд иккита йўлланмани қўлга киритишди. Ўзбекистоннинг Тошкентда, ўз майдонида Қатарни 5:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳам иш бермади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш учун энди плей-офф баҳсларида иштирок этиши лозим бўлади. Аввалига уларнинг сўнгги босқич саралаш беллашувларини "В" гуруҳида 3-ўрин билан якунлаган миллий терма жамоа билан беллашишлари тақозо этилади. Ғолиб чиққан тақдирларида эса,Жанубий Америка саралаш баҳсларида бешинчи ўринни эгаллаган рақибларини енгишлари шарт бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи Миржалол Қосимов Қатарга қарши ўйин ортидан Би-би-си Ўзбек Хизматига берган эксклюзив суҳбатида, "ҳаёт давом этиши, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрилиши"ни айтди: "Иложи борича тўсиқдан ўтишгаҳаракат қиламиз. Ҳали имкониятбор экан, бизлар изланишда бўламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди". Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи, "бугунЎзбек халқига ҳақиқатан ҳам хурсандчилик улашиш ниятида бўлганликлари, насиб қилмаган экан, бунинг учун мухлисларидан узр сўрашлари, лекин жаҳон чемпионатига чиқишни жуда, жуда хоҳлаганликлари"ни айтади. Ўзбекистон 5-1 Қатар Ўзбекистон ўз майдонида Қатарни йирик ҳисоб билан мағлуб этганига қарамай, "А" гуруҳидан Эрон ва Жанубий Корея 2014 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқадиган бўлишди. Ульсандаги ўйин 0:1 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди. Агар бугун Ўзбекистон Қатар, Жанубий Корея Эронни енгса, икки ғолиб миллий терма жамоа 2014 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлишарди. Ўзбекистон энди яримта йўлланма учун курашини плей-офф баҳсларида "В" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган Иордания миллий терма жамоасига қарши давом эттиради. Плей-офф беллашувларининг дастлабки ва жавоб учрашувлари 6 ва 10 сентябр кунлари бўлиб ўтади ҳамда илк ўйинга рақиб жамоа мезбонлик қилади. Ҳар икки учрашув натижасига мувофиқ, навбатдаги рақибини мағлуб этган тақдирда ҳам, Ўзбекистон 2014 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун Жанубий Америка саралаш гуруҳида 5-ўринни эгаллаган жамоани ҳам енгиши лозим бўлади. Ушбу тур беллашувлари эса, шу йилнинг 15 ва 19 ноябр кунларига режаланган. Илк ўйинОсиё қитъасида бўлиб ўтади. Сўнгги босқич саралаш беллашувларининг сўнгги учрашувлари ортидан, Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Австралия Осиё қитъасига ажратилган қолган тўртта йўлланмани қўлга киритишди. Жанубий Кореяга қарши "тарихий" учрашувдаги мағлубияти ортидан, Ўзбекистоннинг ўз тарихида илкбор жаҳон чемпионатига чиқиши "А" гуруҳининг иккинчи учрашуви натижасига боғлиқ эди. Ўзбекистон Қатарни енгишидан ташқари, Жанубий Корея Эронни мағлуб этиши шарт эди. Аммо Ульсанда кечган ўйин 0:1 ҳисобида меҳмон эронликларнинг ғалабаси биланякунланди. Эрон миллий терма жамоаси 8 ўйиндан 16 очко тўплаб, "А" гуруҳи пешқадами сифатида тўртинчи бор жаҳон чемпионатининг финал босқич беллашувларига чиқди. Эронни енгишга бел боғлаган Жанубий Кореянинг ҳужумкор ўйини самара бермади. Тўплар нисбатидаги мавқеи яхши экани боис, Жанубий Кореянинг ўз тарихида кетма-кет саккизинчи бор жаҳон чемпионатида тўп суриши учун эса, бугун ўз майдонида, ҳатто, мағлубиятга учраши ҳам кифоя қиларди. Эроннинг янги сайланган президенти Ҳасан Руҳоний инглиз тилида твит қилиб, мамлакати миллий терма жамоасини сўнгги ғалабаси билан қутлаган. Бой берилган ва берилмаган имконият Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ҳафта Жанубий Кореяга қарши сафарда ўтказган сўнгги учрашувида ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида тўп суришнинг яққол имкониятини бой берганди. 42-дақиқада Акмал Шораҳмедов томонидан ўз дарвозаларига киритилган тўп “тарихий ўйин”нинг тақдирини ҳал қилган ва муҳим уч очко Ўзбекистон қолиб, Жанубий Кореяга насиб этганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бугунги учрашув арафасида Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Қатарга қарши сўнгги учрашувларига жиддий тайёргарлик кўришгани ва ниятлари, албатта, рақибларинимағлуб этиш эканини айтди. Айни ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз бўладики, миллий терма жамоа Жанубий Корея-Эрон учрашувида дуранг натижа қайд этилиши эҳтимолини ҳам назарда тутиб, Қатар дарвозасига камида бешта тўп уриши шарт бўлади. Фақат шундай бўлган тақдирдагина, Ўзбекистон иккита йўлланмадан бири учун курашда тўплар нисбатида Эронни ортда қолдира олади. Яъни, Эроннинг ўз майдонида ўтказган сўнгги учрашувида Ливанни 4:0 ҳисобида мағлуб этиши ҳозир Ўзбекистонга бундан бошқа бошқа танлов имкониятини қолдирмаган. Миллий терма жамоа Бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам Қатарга қарши ўйинда бутун ҳаракатлари шунга қаратилишини таъкидлайди: “Энди, бу ўйинда ҳақиқатан ҳам шунақа муаммолари бор. Лекин Қатар билан бўлиб ўтадиган ўйинда нафақат ғалаба қозониш, балки иложи борича тўплар нисбатини ҳам ўйлаб, кўпроқ тўп уриш лозим бўлади. Энди, ўйин - ўйин. Буёғини ўйин давомида биламиз. Ўйиндан олдин бир нарса дейиш қийин. Лекин ҳаракат шунга қаратилган бўлади, албатта”, дейди у. Миржалол Қосимов шогирдларининг бу вазифани уддалашларига ишониши, уларнинг руҳий ва жисмоний жиҳатдан бунга тайёр эканликларини ҳам урғулайди. “Албатта, миллий терма жамоага мураббий бўлишимга ишонганман. 18 июнда бўлиб ўтадиган ўйиндаям шогирдларимга ишонаман. Улармайдонга чиқиб нафақат ўзимиз, балки миллионлаб ишқибозларнинг ҳам ниятларини амалга оширишади”. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи сўнггиучрашувлари арафасида жаҳон чемпионатига чиқишни ният қилиб қолишлари, агар мақсадлари амалга ошса, уни бутун Ўзбек халқига туҳфа қилган бўлишларини айтади. “Илойим, шундай бўлсин. Биз буни жудаям хоҳлаяпмиз. Жудаям, жудаям...Мураббийлар, қолаверса, йигитлар, ўйинчилар ич-ичимиздан буни жудаям, жудаям истаяпмиз. Тилагимиз – иложи борича ўз мухлисларимизни хушнуд этиш”, дейди Миржалол Қосимов. Прикрепления: Картинка 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |